TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1340

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,790Количество просмотров
Опубликован15 окт.15.10.2021, 11:50
Содержимое поста

Содержимое

"Нархи бор нарсаларнинг қиймати бўлмайди" 1844 йил 15 октябрда буюк инқилобчи-файласуф Фридрих Ницше туғилган. Бутун умри давомида оғир касал бўлган файласуф инсон кучи, иродаси ҳақида инқилобий ғояни яратган. Шу муносабат билан Ницшенинг ажойиб иқтибосларини эсаласак: Кўраётган нарсангга кўз юмиш мумкин, лекин ҳис қилаётган нарсани юрагингдан беркитолмайсан. Эркаклар севганига нисбатан шавфқатсиз бўлади, бу қандайдир ҳусусмат сабабли эмас. Эркак ўзини севгида жуда эркин ва жўшқин ҳис қилади ва шу сабабли у бошқаларнинг туйғусини ҳис қилишдан маҳрум бўлиб қолади. Аёллар эркакларга нисбатан таъсирчан бўлишади, чунки улар асл ҳиссиётни эркаклардек чуқур ҳис қила олмайди. Агар эркак аёл билан дўст бўлишга келишса, аёл буни эркак кўпроғига эриша олмаслигини билиб мажбур бўлаяпти деб ўйлайди. Биз дидимизга мос нарсаларни мақтаймиз. Демак, ниманидир мақташ бу ўз шахсий дидимизни мақташдир. Бошқаларга виждонан муносабатда бўлувчилар, ҳушмуомалаликдан йироқ бўлишади. Ўз ўзидан нафратлануви, норози эркак дардига фақат ақлли аёл севгисигина ёрдам бера олади. Аёллар эркаклар билан осонгина дўст бўлиши мумкин, аммо уни сақлаб қолиш учун оз бўлсада жисмоний антипатия лозим. 👉@kitoblog👈