TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1347

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,130Количество просмотров
Опубликован22 окт.22.10.2021, 05:51
Содержимое поста

Содержимое

.. Умуман олганда бугунги замон китобхони асарни ўқиш давомида яқин келажакни эмас шу атрофидаги ҳаётни ва ўзини кўради. Асарда башорат қилинган кўплаб нарсалар бугун яратилган ва деярли ҳар куни ишлатиб келамиз. Рангли телеэкранлар, симсиз қулоқчинлар, робот итлар, 3Д тасвирлар ва виртуал олам шулар жумласидан. Шундай экан ўқувчи асар орқали айни замонга ўзгача нуқтайи назардан қарашга муваффақ бўлади, технологик ривожланишнинг салбий оқибатларига баҳо бера олади. Албатта қандай ривожланиш йўлини танлаш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Муҳими бир ўринда қотиб қолмаслик. Асарда айтилганидек: “Инсонданми, машинаданми ёки кутубхонаданми, нажот кутиб ўтирманг. Дунёни қутқариб қолиши мумкин бўлган нарсани ўзингиз яратинг, борди-ю, бу йўлда чўкиб кетсангиз ҳам, жилла бўлмаса соҳилга қараб сузганингизни англайсиз”. Хўш, бу фикрлар қайси асарга ёзилган сизнингча? 👉@kitoblog👈