TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1358

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,270Количество просмотров
Опубликован2 нояб.02.11.2021, 06:14
Содержимое поста

Содержимое

Виждон ва унинг турлари Эрих Фром “Инсон ўзи учун” асарида 2 турдаги виждонни ажратган: авторитар ва гуманистик. Авторитар виждон дастлаб шаклланиб у одам атрофидаги ўзи авторитар ҳисоблаган бошқалар (ота она, жамият, диний уламолар, машҳур шахслар) фикрларига асосан шаклланади. Бу виждон бошқалардан қўрқиш ва тан олинмай қолиш билан боғлиқдир. Авторитар виждонни Фрейд назариясидаги Супер Эго билан қиёслаш мумкин. Гуманистик виждон эса мустақил, одамнинг ўз фикрлари асосида шаклланади. Ташқи тақиқлардан хавфсирамайди. Бу ўзимизнинг ички овозимиз бўлиб, Фром фикрича бу одамнинг ўзи фаолиятига реакцияси. Барча инсонларда ҳар иккала виждон ҳам учрайди. Уларни фарқлаш ва таъсирини ўрганиш психотерапияда катта аҳамиятга эга. Кўпинча айбдорлик ҳисси ва ўзига паст баҳо бериш авторитар виждоннинг оқибатида вужудга келади. Яъни бошқалар фикрига асосланган бўлади. Кўпинча тоза, соф виждон терминлари ҳам ишлатилади. Аммо аслида бу борада баҳслар бўлиб, соф виждон деган тушунча йўқ ҳам дейилади. Чунки виждон борлиги ўзи кишида ўзига хос соф виждонни билдиради. Виждон ё бор, ё йўқ бўлади. Баъзилар одамда тоза виждон бўлмайди деб фикрлашади, агар кимдир ўзини соф виждонли деб атаса шунчаки у ўз айбларини эслай олмаётган бўлади холос:) 👉@kitoblog👈