TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1374

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,160Количество просмотров
Опубликован10 нояб.10.11.2021, 02:34
Содержимое поста

Содержимое

​​#қадриятлар Инсон учун энг аҳамиятли нарсалар, одамлар, воқеалар, машғулотлар ва ҳк унинг учун қадрли бўлган қадриятларга (анъана сифатида тушунилмасин) айланади. Қадриятлар(ценность) бизнинг ҳаётга бўлган қарашимизни аниқроғи ундан оладиган мазмунни ифодалайди. Ҳаётдан маъно аниқ битта нарса бўлмагани учун, биз қадрлайдиган барча нарса ҳаётимиз мазмунларини ташкил қилади. Қадриятлар ҳақида Марк Менсон ҳам ўз китобларида етарлича тўхталиб ўтган. Айниқса тўғри ва нотўғри қадриятлар, уларнинг ўзгариши ҳақида. Қадриятлар турлича бўлиши мумкин. Шунга қарамай айнан улар турли одамлар учун яшаш мазмуни, мақсадини ифодалаб тураверади.Кимдир ўзи қадрловчи яқинлари, севгани учун бу ҳаётда яшайди. Кимдир севган иши, машғулоти сабаб ҳаётдан баҳра олади. Кимдир учун кўп бойликка эга бўлиш аҳамиятли, кимдир эса саёҳатлардан кўнгли чоғ бўлади. Бу нарсалар ўша одамларнинг қадрлайдиган нарсалари, ҳолатлари. Уларни ҳаётда ушлаб турадиган, яшашга ундовчи омиллардир. Ҳаётда умуман қадрлайдиган нарса қолмаслиги эса - депрессия(кимнидир фикри) ҳисобланади. Дарҳақиқат чуқур депрессияга тушган одамнинг ичи бўм бўш бўлиб қолади. Одам ўзига нима керак ва керак эмаслигини ҳам фарқлай олмайди. Ҳамма нарса аҳамиятини йўқотади. Шунинг учун қадриятлар бўлиши аҳамияилидир. Ч. Айтматов "Қиёмат" асарида "биз бугун қадриятларимизни асл қийматидан паст баҳолаяпмиз" деб фикр билдирганди. Аслида ҳам биз кўп нарсага уни қўлдан бой бергач, қадрига етишни бошлаймиз. Ёки кераксиз нарсаларга ортиқча аҳамият бериб ўзимизни қийнаб юборамиз. Шунинг учун яшашдан мақсад, мазмун нима каби саволни беришдан олдин "Мен ўзи ҳаётда нимани қадрлайман?" қабилида савол бериш ўринли. Ўзингизга аҳамиятли, қадрли нарсалар, одамларни билиб олганингизда, ҳаётнинг мазмуни ва шу турдаги бошқа саволларга ўрин қолмайди. Зеро ҳаётда қадрлайдиган нарсангиз борки сиз яшаяпсиз, акс ҳолда яшамаслик афзалроқ бўлиб қолади. 👉@kitoblog👈