TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1400

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,170Количество просмотров
Опубликован23 нояб.23.11.2021, 06:04
Содержимое поста

Содержимое

💬Маълумки, Дарвин назарияси ўз ҳолича асло садомазохистик шахснинг ҳис-туйғусини ифода этмайди. Аксинча, унинг кўп издошлари инсониятнинг кейинги эволюцияси маданиятнинг олий босқичлари билан боғланишига умид қилдилар. Бироқ Гитлер учун бу назария унинг садизмини ифодалаш ва айни вақтда оқлаш бўлди. У гўллик билан Дарвин назарияси унинг учун нақадар муҳим психологик аҳамият касб этганини айтади. У Мюньхенда яшаган, ҳали танилмаган вақтларда, одатда, эрталаб соат 5 да уйғонарди. Унинг ана шу хонада яшайдиган сичқонларга нон ушоқларини ташлаб берадиган ва бу йиртқичларнинг кичкина насиба учун бир-бири билан уришишларини кузатадиган одати бор эди. Бу «ўйин» унинг учун миниатюра шаклидаги дарвинча «ҳаёт учун кураш», майда буржуа кўра оладиган Рим империясидаги гладиатор циркларининг суррогатлари, у келажакда барпо этмоқчи бўлган тарихий циркнинг муқаддимаси эди.. Эрих Фромм-Озодликдан қочиш 👉@kitoblog👈