TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
#kitobhaqidakitob “Бир вақтлар китобларнинг тақчиллиги илмнинг ўсишига зиён етказар экан. Ҳозир эса унинг кўплиги одамни гаранг қилиб, шахсий мулоҳаза юритишингга халал беради” каби иқтибослар, фикрларни @akademnashr нинг янги китобида ўқиш мумкин. Муаллиф кўпчиликка таниш Ziyouz электрон кутубхонаси асосчиси Давронбек Тожиалиев экан. Асарда китоблар ва китобхонлик ҳақида кўплаб фикрлар, суҳбатлар бор. Турли хориж адабий рейтингидаги китоблар, машҳурларнинг тавсиялари ҳам берилган. Умуман “нима китоб ўқисам экан?” деб кўп ўйловчиларга айни қўлланма бўлади. Айниқса букблогерларга жуда керакли, "соҳадаги" китоб экан. Варақлаб пост ёзишга ғоялар топиш осон🙂 👉@kitoblog👈