Содержимое
#kitobhaqidakitob Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонаси директори ўринбосари Алия Кожабекованинг айтишича, Қозоғистонда 2007 йилдан бери «Бир мамлакат — бир китоб» акцияси муваффақиятли амалга оширилмоқда экан. Бунда бир йил давомида бутун мамлакат бўйича битта китоб тарғиб қилинади ва ҳамма ўша китобни ўқийди, муҳокама қилади. Абайдан бошланган лойиҳа орқали 11 йилдан бери қозоқ зиёлилари асарлари халққа танитиб борилмоқда. Ёзувчи-шоирлар, олимлар, жамоат арбобларидан иборат комиссия ҳар йили ўқиладиган муаллиф ва унинг китобини белгилаб беради. Дастлабки йили бу лойиҳада 70000 киши иштирок этган бўлса, сўнгги йилда 3 миллион киши қатнашибди. - Информацион қамров кучайган замонда бунга осонликча эришиб бўлмайди, – дейди Алия Кожабекова, — Мамлакатдаги ҳар бир кутубхона йил китобини тарғиб этишга ҳисса қўшмоқда. Турли конференция, тадбирлар, маърузалар, ток-шоулар, театр постановкалари, танловлар ташкил этамиз. Асарнинг электрон версиясини турли форматларда (матнли, овозли) тайёрлаймиз. Махсус мобиль илова ташкил этганмиз. Шаҳардаги барча автобус бекатларида илова QR-кодларини жойлаштирганмиз. Республика радиосида ҳар ҳафта 1 соат жонли эфирда китобхонликни тарғиб қиламиз. Йил китоби бўйича флешмоблар ўтказамиз. 📚Д.Тожиалиев—Китоб ҳақида китоб 👉@kitob👈