TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1411

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,430Количество просмотров
Опубликован6 дек.06.12.2021, 16:49
Содержимое поста

Содержимое

#Дўппинг авлоди - пост-совет авлоднинг боласи. Пост-совет авлод (70-80-йилларда туғилган) дунёқараш касодига учраган совет авлодидир. Пост-совет авлод ноль ҳолатидан на бир миллий, на дунёвий, на дин асосидаги замонавий тизимли қарашлар, қадриятлар ҳосил қила олди. Натижада шахсий ғурурдан маҳрум, принципсиз, довдираган авлодга айланди... Инфо-қаллоблар инвазияси пост-совет авлод ва унинг ўсиб қолган болаларига сохта, ҳаёлий енгиллик бергандек бўляпти. Псевдо-тренинг тадбирлар кўтаринки кайфият, допинг эффекти, эйфорияни бериб, ўзгача фикр қолиплари, примитивлашган сохта луғат билан кириб келяпти. Мен дўппинг ва унга хайрихоҳлик қилаётганлар гапига эътибор бердим. Яққол кўзга ташланадиган нарса — кимгадир ЭРГАШИБ ва СУЯНИБ яшаш зеҳнияти чуқур сингдирилган. Критик, танқидий, таҳлилий фикрлаш уёқда турсин, оддий маиший фикрлаш қандайдир семулякр рамзлар билан ўралашиб қолган ("мотивация", "инсайт(д)", "тренинг"...) . Мен "дўппинг" авлодининг диндор қатламидан хавотирдаман. Диндаги иттибоъ - эргашишнинг асл маъноси кўр-кўрона шахсларга эмас, илмий далилларга таянишни англатар эди. Энди бу "устозларга" кўр-кўрона "эргашиш" деган зеҳният билан алиштириб қўйилганини гўёки ҳеч ким сезмаётибди. Кошки эди, бу "устозлар" билим ва малака эгалари бўлса. Пост-совет авлоди қанчалик йўқотилган бўлса, "дўппинг" авлоди ҳам деградация парадини давом этадиган кўринади. Аммо ундан кейингиси эса, юқорида постимда айтганимдек, дин ва илм қадриятларига ишонмайди, чунки уларни бу пост-совет ва "дўппинг" авлоди тақдим қила олмайди. Пост-дўппинг авлод мен хали ҳаёлимга келтира олмаётган ўзгача суб-маданиятлар қобиғларини кашф қилиб, айримлари ижобий натижаларга олиб келса, айримлари деструктив бўлади. Дарвоқе, кескин ижтимоий табақаланиш ва технологик сакрашлар Кибер-панк муҳитини ҳосил қилиб, келажак авлод яшаб қолиш ва кураш тарзларини ўзлари ихтиро қиладилар. Чунки ҳозирги пост-совет ва "дўппинг" авлод ўзидан кейин ҳеч нима қолдирмайди. #futurologiya @subnazar