TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1419

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,340Количество просмотров
Опубликован12 дек.12.12.2021, 07:36
Содержимое поста

Содержимое

​​Кафка — Жараён Анча вақтга чўзилган мутолаадан сўнг машҳур ёзувчи Франц Кафканинг “Жараён” асарини тугатдим. Роман 20-асрнинг энг машҳур асарларидан ҳисобланади. “Жараён” ҳақида кўп ижобий фикрлар гапирилсада, асарга тақриз, таҳлиллар кам учрайди. Қисқача сюжетга келсак. Банк ходими Йозеф К. нинг уйига тергов ходимлари келишади ва унинг устидан иш очилгани ҳақида ҳабар беришади. Аммо, айни нима сабаб, қайси жиноят учун иш очилгани маълум эмас. Бир томондан бунинг нима аҳамияти бор, аҳир бу дунёда ҳамма нимададир айбдор ку. Шу тарзда узундан узоқ чўзилган тергов ва суд жараёнлари бошланади. К. ўзининг айбсизлигини, бу қандайдир англашилмовчилик эканини билади, аммо буни исботлай олмайди. Кўплаб инсонлардан ёрдам сўраб мурожаат қилишга уринади, аммо ҳамма жойда буюрократия, тизим зиддиятларига дуч келади. Шу тарзда бир йилча вақт ўтиб уни туғилган куни арафасида, икки ходим келиб қўлга олиб кетади. Уёғи.. уёғини асарни ўқиб билиб оласиз. Романга одатда чуқур маъноли асар дея юқори баҳо берилган. Шунингдек кўпчилик бу қийин ўқиладиган, зерикарли асарлигини айтишади. Дарҳақиқат шундай. Мен асарни қийин тушуниладиган асар демасдим, балки бир воқеа жараёни қайта қайта тасвирланадиган монотон асар деган бўлардим. Шаҳсан мен 100 бетларгача асарни маза қилиб ўқидим. Кейин эса бир тарзда ўзгаришсиз кетадиган суд жараёни, судьялар ва адвокатларнинг бюрократияси, Қонун устуворлигининг икир чикирлари жуда зериктириб юборади. Оҳирги бўлимлар ҳам нисбатан яхшироқдир. Айниқса Йозефнинг оҳирги жумласи яхши чиққан. Кўпчилик асардан инсоннинг ҳаётдаги иложсизлигини кўради, жамият қоидалари абсурдлигини тушунади. Назаримда асардан чиқиладиган бош хулоса буюрократия ва қоғозбозлик иллатлари. Кафка ҳуқуқшуносликка ўқиган, аммо соҳасига қизиқмаганидан бу ҳолат тушунарлидир. Кафка мухлислари кечирсин-у, мен бу модернизм асарини мастрид асарлардан демаган бўлардим. Асар сунъий равишда чўзиб юборилгандек туюлади. Кейин асар ёзилиш тарихи билан танишиб, ростан шундайдир деб ўйладим. Кафка асарнинг боши ва оҳирини дастлаб тугатиб ўртадаги воқеаларни кейин ёзиб борган. Ўлими олдидан эса дўсти Макс Бродга “Қалъа”, “Америка” ва “Жараён”ни чоп этмасликни таъкидлаган. Чунки бу асарларни ҳали тугата олмаган, асарларидан ўзининг ҳам кўнгли тўлмаганди. Аммо Брод бу гапларга қулоқ солмай асарларни чоп эттирган. “Қалъа” тугалланмай қолгани шундоқ сезилади. Аммо “Жараён” ни Макс Брод кейинчалик турли бобларини маълум кетма кетликда йиғиб чиққан. Тузатишлар киритган, ҳатто асарни мантиқан якунлаб қўйган (!). Айнан Брод Кафкани танитишда жонбозлик кўрсатган, у каби кўплаб чех ёзувчилари популяризатори бўлган. Ҳатто ёзувчининг ўзи бошқаларга тавсия қилмаган асарни эса бугун зиёлилар элитаси оддий китобхонлар тушунмайдиган эталон асар дея эътироф этади. Ундаги “яширин” маъноларни бошқалар тушунмаслигида айблайди, уни турли услубларда талқин қилишади. Кафка яхши ёзувчи. Унинг хатлари, “Эврилиш”и ажойиб асар. Камю уни асарларини абсурд адабиётининг дастлабки вакилларидан ҳисоблаган. Уни асарларини абсурд жанрида деб бўлмасада, қаҳрамонлари ҳаракатида абсурдни тан олинишини сезиш қийин эмас. Лекин нарсаларни ўз номи билан аташ керак. Номларга, авторитетга эмас ҳақиқий асарларнинг ўзига баҳо бериш керак. Кафка 40 ёшида ўлган, балки кўпроқ яшаганда у янада ажойиб асарлар ёўган бўларди. Балки бугун биз бошқача, мукаммалроқ “Қалъа” ва “Жараён” ларни ўқиётган бўлардик.. Яна ҳам ким билади. 👉@kitoblog👈