Содержимое
Самюэл Беккетнинг “Годони кутиш” асардан иқтибослар: -У алал-оқибат барибир келади, деб баъзан ўзимни ишонтираман. Ўшанда мени ғалати ҳиссиёт чўлғаб олади…Ҳалигидай… Хотиржам ва шу билан бирга қўрқув аралаш… - Қанча кўп одамни учратсам, шунча ўзимни бахтиёр ҳис этаман. Ҳатто энг ярамас одам ҳам сенга нимадандир сабоқ бериши, ўрнак бўлиши, бахтли эканлигингни яхши ҳис этишингга кўмаклашиши мумкин. - Ҳали тирик эканимизни билдириб қўйиш учун доим бир нарсаларни ўйлаб топамиз, тўғрими, Диди? -Aжойиб кунларнинг бирида биз туғилганмиз, ажойиб кунларнинг бирида ўламиз. Бир куни, бир лаҳзада, шу жавобим сизга етарлими? (Хотиржамроқ оҳангда) Ҳаёт ва ўлим эгизак, кўз очиб-юмсанг кун, кейин эса яна тун. - Бу ерда нима қилаяпмиз, биз мана шу саволга жавоб беришимиз зарур. Бахтимиз шуки, биз буни яхши биламиз. Ҳа, бу даҳшатли, алғов-долғовли дунёда бир нарса бизга таскин беради: биз Годонинг келишини кутаяпмиз. 👉@kitoblog👈