TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1444

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры3,610Количество просмотров
Опубликован1 янв.01.01.2022, 11:14
Содержимое поста

Содержимое

​​Кўп-китоб-тез-ўқиш васвасаси “Авваллари китоб оз, илм кўп эди. Ҳозир китоблар кўп, илм камайиб кетган” Ибн Жавзий “Ёшлик пайтимизда диний китоб жуда оз бўларди, ўқиётиб “тез тугаб қолмаса эди”, деб ўқирдик. Энди эса китоб кўп, қандайдир баракаси йўқдек” Бир акамизнинг гапи. “Кўп маълумотни билиш ақлга ўргатмайди”. Гераклит “Кўп ўқиш нафақат бефойда, (чунки ўқиш жараёнида киши бегона фикрларни олиб, чала ўзлаштиради, ҳолбуки ўзи шунга ақли билан етиши мумкин эди) балки ақл учун зарардир, чунки бу иш уни заифлаштиради, ғояларни ўзининг бошидан эмас ташқи манбалардан йиғишга ўргатиб қўяди”. Артур Шопенгауэр -------- Тамроқларда қизиқ бир фаолликни кузатиш мумин: ёшлар ўқимоқчи бўлган китоблар узун рўйхатини режа қилиб қўйиб, ҳафтасига, ойига нечта китоб ўқиш учун норматив чегара қўишяпти. Энг қизиғи, ўқиган китоблари ҳисоботини ҳам бериб қўйишяпти. Китоб ўқишни спортлаштиришга ўхшайди. Ақлий фаолият турларнинг айримлари спорт турига айлангани рост, лекин улар орасида кўп китоб ўқиш турини топа олмайсиз. Негадир бизда шундай ёндашув урчиб кетди. “Мен китобни ўқимайман, мен китобни ейман! Мана қаранглар қанча китобни тушририб қўйдим бир йилда! Фалончи миллиардер шунча китоб ўқиркан, писмадончи даҳо шунча китоб ўқиб ташлар экан! Бойиб кетомқчимисан? Ақлли бўл! Ақлли бўлмоқчимисан? Китоб ўқи, кўп китоб ўқи... жумладан китобларимни сотиб ол! Бугун чегирмали нархда сотиляпти!” Бу ютубда америкалик ва россиялик инфоқаллобларнинг учрайдиган рекламасидан эди. Энди шу услуб зиёли ёшларимизга юқибди. Албатта катта миқдорда ўқиш билим ва тушунчаларни бойитиш ЭҲТИМОЛЛИГИни оширади башарти ўқиш сифатли бўлса. Миқдор сифатга ўтиш деган қонуният ишлаб қолиши учун мақсад кўп ўқиш эмас сифатли, тушуниб ўқишга интилиш керак. Ва бунда китоблар сони ва ўқиш тезлигининг аҳамияти биринчи ўринда эмас. Агар китоб (нафақат китоб, мақола бўлиши мумкин) ўқишга жиддий кирсангиз столингизда тақрибан 2-3 китоб бўлади. Бирини йиллаб ўқиб тугатмай давом этасиз, бир қисмини ўқиб ойлаб ҳазм қиласиз.. Бошқасини бир-икки ўтиришда тугатиб қўясиз. Яна бошқасини бошлаб, охирига етказмай ташлаб қўясиз – ва бу ўз ўзидан айб эмас! Бир-икки китоб ўқиб уни жуда яхши тушунган ақл йил мобайнида 100 та китобни ютиб юборгандан кучлироқ, бойроқ бўлади. Тармоқларда кетаётган китобхонликка тарғиб китоб ўқишни ёшлар орасида модага айлантиришга қаратилган. Моданинг муамммоси шуки, бугун мода бўлган нарса эртагаёқ эскиради. Юзаки тарғибот одамларнинг меъдаси билан ўйнашиб қўяди. Меъдага уриб кетса бошқа ҳеч қайси ташвиқот билан қизиқтира олмайсиз. Шу оддий нарсаларни тушунмаганлар китоб ўқиб унчалик уқимаётганликларини кўрсатиб қўйди. “Кўп ўқиш” жуда нисбий тушунчалигиниям айтиб ўтиш керак. Кимгадир, қайсидир ҳолат учун, мақсад ва имкониятларга қараб бўлади. Бир йилда 500 та биринчи синф болалари учун чиқарилган китобни ўқиган билан шу даврда Квант физикасига бағшланган 70 бетлик монографиясини ўқиб тушунган одам билан баробар эмас. Албатта бу бўртирилган мисол. Лекин “шу йили ўқишим керак бўлган китобларим рўйхати”ни кўз кўз қилаётганлар бу китоблар қанчалик потенциали, мақсади, имконияти, тушунча ҳолати ҳақида умуман маълумот бермайди. Ўзини мотивация қилиш учун фойдали иш бўлиши мумкин. Аммо бошқа одам учун миқдор мотивация бўлиши узоққа бормайди. Мен кўп эмас оз ўқинглар демаётибман, китоб ўқишга рағбатни сўндириш ниятим ҳам йўқ. Айтмоқчи бўлганим ўқишга бўлган рағбатингиз бутун умр учун сўнишга етаклайдиган тушунчалардан узоқ бўлинг. Ўқиш учун ўқиманг, уқиш учун, ўзгариш учун, мустақил фикрлай оладиган ва ўз фикрларингизни тушуна оладиган бўлиш учун ўқинг. Шунда ўз-ўзидан сифатли ўқиш миқдорнинг ортишига табиий етаклаб келади. Жамшид Муслимов @subnazar