Содержимое
Дунёда биз умуман кутмаган, ҳатто умуман юз бермайди деб ҳисоблаган кўплаб воқеалар ҳам амалга ошиши ҳаёт тарзимизни издан чиқариб юборади. Шу яқин тарихимизда рўй берган коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатда бутун дунёда локдаунлар эълон қилиниши, чегаралар ёпилиши ва онлайн хизматларнинг ривожланиб кетиши ҳам инсоният учун умуман кутилмаган ҳолатлардан бири бўлди. Шу каби ҳолатлар эса “қора оққуш” ҳодисаси бўлиб бу ҳақида Николас Нассим Талеб ўзининг «Қора оққуш» китобида батафсил ёритган ва бу каби кутилмаган ҳолатларга тайёр туриш бўйича амалий тавсияларни бериб кетган. Асар муаллифи Нассим Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи ва фалсафа доктори ҳисобланади. У айни шу асаридан кейин катта машҳурликка эришган. Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Ўзининг бу назариясини у 2008 йилги иқтисодий инқироз пайтида Empirica Capital фондида синаб кўрган. Айни ўша инқироздан у ишлаган компания ўзига ҳос таҳлил усуллари ёрдамида кам сонли компаниялар қаторида фойда билан чиққан. 👉@kitoblog👈