TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1451

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,410Количество просмотров
Опубликован10 янв.10.01.2022, 17:36
Содержимое поста

Содержимое

Айзек Азимов ҳудди Артур Кларк, Карел Чапек каби илмий фантастиканинг оталаридан десам адашмасам керак. Ростмана илмий-фантастик асарлар, йўналишига улар асос солиб кетган. Яқинда Азимовнинг "Коинот оқимлари" асарини тугатдим. Гарчи бу асар унинг шох асари ҳисобланмасада лекин ёзувчининг маҳоратини сезиш қийин эмас экан. Сюжетга кўра узоқ келажакда кўплаб сайёраларда ҳаёт бўлади. Ер эса экин, ўсимлик ўсмайдиган жойга айланган. Барча сайёраларда пахта ўсади, аммо Флорина номли сайёрадагина пахтанинг олий нави кирт ўсади. Шу сабаб сайёра кўплаб бошқа гигант сайёралар эгаси, Трантор каби империалистик сайёранинг назарига тушган. Аммо бир коинот тадқиқотчиси Флорина хавф остида эканини айтади. Бу ҳақиқатдан шундай ёки навбатдаги ҳийлами буни асарни ўқиб билиш мумкин. Асар сюжети интригаларга бой, китобхонни ўзида ушлаб тура олади. Умуман бугунги сиёсий, бошқарув тизимларга ўхшашликни ҳам кўриш мумкин. Флориналикларнинг бошқа сарк, сквайрлар томонидан эксплуатация қилиниши, паст табақа деб кўрилиши турли синфий курашларга ишора қилади. Бир томондан сюжет яқинда фильми чиққан "Дюна" асарини ҳам ёдга солади. Унда ҳам зиравор ўсувчи Арракис сайёраси сабаб турли қарама қаршиликлар бўлади. "Дюна" асари ку бутун бир эпопея, Азимов асари эса қисқа асар. Ziyouz бошқа тармоқларда ўзбекчаси бор, топиб ўқиш мумкин. Ёқимли мутола. 👉@kitoblog👈