Содержимое
Биз нотўғри мақсад қўямиз. Аниқроғи ниманидир ўзгартиришни истаймиз у, аммо шаҳсиятни эмас, жараёнларни ўзгартиришга уриниш билан банд бўламиз дейилади ўқиётган китобимда. Масалан, кимдир энди ҳар куни эрта 6:00 да тураман, бошқаси кунига 30 бет ёки ярим соат китоб ўқийман деб мақсад қилади. Бир неча кун такрорлаб кейин мотивация ўлади. Чунки ўйланг хўп эрта турдингиз, кунига 1 соатлаб китоб ўқидингиз мақсад нима? Шунчаки кўпроқ вақт бўлади ё китобларингиз тезроқ тугайди бўлдими? Аслида бу ҳеч қандай ўзгаришга олиб келадиган мақсад эмас. Яъни ҳамма эрта турадиган ё китоб ўқийдиганлар муваффақиятли, соғлом бўлавермайди ку. Аммо шу ўринда муваффақиятли, тартибли одамлар кўпроқ ўқишади, саломатлиги яхши одамлар эрталаб эрта туриб югиришади. Яъни мақсад эрта туриш эмас, тартибли, соғлом одам бўлиш. Мақсад китоб ўқиш эмас ўқимишли, саводхон одам бўлиш. Доимо нимадир иш қилиш ёки қилмасликда бу тартибли, муваффақиятли одамга бу иш тўғри келадими йўқми деб савол беринг. Ана шунда эртароқ уйғонасиз, кўпроқ ўқийсиз ва ўша одамга айланиш учун ҳаракат қиласиз. 👉@kitoblog👈