Содержимое
— Интеллектуаллик бор. Интеллектуаллик донолик деб ўйлайсизми? Кечириб қўясиз. Интеллектуаллар халқ ҳисобига яшовчи бетайин бир тоифа бўлади. Интеллектуаллар халқ қалбида нима дард бор, ҳеч қачон англаб етмайди. Шу сабаб, интеллектуаллар халқдан оёғи узилиб қолган зотлар бўлади. Интеллектуаллар китобга қараб ўйлайди, китобга қараб фикрлайди. Интеллектуаллар китоб саҳифаларида яшайди, китобий яшайди. Шу сабаб, китоблардан оғзини тўлдириб цитаталар келтиради, тариҳдан сабоқлар ўқийди. Аммо... кўчат экиб, дарахт ўстиролмайди. Лой қориб, иморат қуролмайди. Гўнг сепиб, ерни тўйдиролмайди. Сабаби, интеллектуалларда ҳаётий ақл бўлмайди! Китоб бошқа, ҳаёт бошқалигини тасаввур ҳам этолмайди. Оқибат, ҳаёт ҳақида қоғоздай қуруқ ўйлайди, қоғоздай жонсиз ўйлайди. Уйлари ҳаётдан жуда-жуда олис бўлади. Лекин интеллектуаллар ўзларини ниҳоятда ақлли деб билади, ниҳоятда замонавий деб билади. Шу сабаб, ўзларини ҳамиша мен ҳақ, деб билади. Аслида эса, интеллектуаллар жисман ҳам, руҳан ҳам заиф зотлар бўлади. Масалан, интеллектуаллар изғирин шамол нималигини яхши билади, аммо ана шу шамолга бардош бериш қўлидан келмайди. Интеллектуаллар ўз мақсадлари йўлида ҳеч балодан тап тортмайди. Маразлик билан бўлса ҳам — кўзлаган мартаба мансабларини эгаллайди. Аблаҳлик билан бўлса ҳам — ўйлаган шон-шуҳратларига эришади. Кейин... Ватани ёниб кетмайдими — интеллектуаллар телевизорга қараб ўтираверади. Халқи ўлиб кетмайдими — интеллектуаллар газета-журнал ўқиб ўтираверади. "Бу дунёда ўлиб бўлмайди"- Тоғай Мурод. 👉@kitoblog👈