TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1470

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,900Количество просмотров
Опубликован7 февр.07.02.2022, 10:17
Содержимое поста

Содержимое

​🔊Ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат ёки Томас теоремаси. Р.Мертон ўзининг 1968 йилги "Ижтимоий назария ва ижтимоий структура" асарида "ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат"(self-fulfilling prophecy) терминини ишлатгач, термин кенг жамоатчиликда машҳурликка эришган. ✅Ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат бу - дастлаб мутлақо ёлғон бўлган башоратнинг якунда ҳақиқатга айланишидир. Бунда одамлар онгида пайдо бўлган асоссиз таҳмин, улар ҳулқини ўзгаришига сабаб бўлади ва оқибатда таҳмин реалликка кўчади. Бу ҳолатни шунингдек Томас теоремаси деб ҳам аташади. Америкалик социолог У. Томас ижтимоий фанларнинг асосий теоремаси шундай деган: "Агар одамлар бирор вазиятни реал деб ҳисобласалар, унда бу вазият шунинг оқибатида реаллашади". 🛒Бу ҳолатнинг ёрқин мисоли эса карантиндаги ҳолат: одамлар карантин энди киритилаётган пайтда картошка, ун ва бошқа махсулотлар тугаб қолади, қимматлашади деб ваҳимага тушди. Асли бунга яққол асос йўқ эди. Аммо одамлар шунчаки турли гап сўзлар сабаб кўпроқ озиқ-овқат ва бошқаларни ғамлашга тушиб кетди. Оқибатда махсулотлар дефицитлашиб нархлар ҳақиқатдан ошди. Ёки одатий мавсумий ҳолатларда доллар ошади деб таҳмин қилишни бошлайди кўплар. Доллар йиғиш пойгаси бошланади ва доллар кутилганидек ошади. Ёки кимдир "мени ҳеч ким яхши кўрмайди" деб ўзига паст баҳо беришни бошлайди ва одамлар билан алоқадан ўзини тияди. Табиийки унга бошқалар унчалик ҳам эътибор бермайди. ▪️Одамларнинг тақдир борасидаги ишончини ҳам шундай баҳоласа бўлади. Одам ўзига установкалар, қолиплар қўйиб олгач онгсиз равишда ўша қолип асосида ривожланади. 👉@kitoblog👈