Содержимое
Бошқа манбада батафсил ёритганимдек, жадидлар 1917-йилгача миллатни «Туркистон мусулмонлари»дан, яъни ҳудудий чекланган конфессионал миллатдан иборат деб билган. Инқилоб даврида жадидларнинг сиёсий тасаввури тезда этниклашди. Сабаби, улар туркийлик ғояларига мафтун бўлди. Туркистон марказли туркийликда (бу совет, рус ва Ғарб тарихнавислигининг доимий олабўжиси бўлган пантуркизмдан умуман фарқли ғоя) Ўрта Осиёнинг барча ўтроқ аҳолиси ўзбек деб таърифланди. Жадидлар ўзбек миллати Ўрта Осиёнинг бутун исломий давлатчилиги ва мумтоз маданиятининг меросхўри эканига даъво қилиб чиқди. Мумтоз маданият шарқий туркий чиғатой тилида гуллаб-яшнаган темурийлар ҳукмронлиги даври ўзбек миллатининг олтин асри деб эълон қилинди. Адиб Холид—Ўзбекистон таваллуди 👉@kitoblog👈