TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1480

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,230Количество просмотров
Опубликован28 февр.28.02.2022, 17:41
Содержимое поста

Содержимое

Йўқотилган авлод дейишади ку, асосан ўтган икки жаҳон урушида яшаган авлодни. Аниқроғи урушдан қайтиб одатий ҳаётга мослаша олмаган, тирик қолишдан бошқа жамият маиший муаммолари ҳам борлигидан ҳайратланган авлодни. Ремарк, Ҳемингуей, Фицжеральдни ўқиганлар кўпроқ тушунса керак. Аслида шундайда уруш пайтида одам ҳаёлида фақат уруш унинг талафотлари. Жанг сени давлатингда бўлса эса навбатдаги бомба ҳужумига тушмай тирик қолиш ҳаёлда бўлади. Шу кунларда ҳам гўё шундай. Кўплаб каналлар ё фақат уруш мавзусида ёзади ёки бирон бошқа мавзуда нимадир ёзишга қўли бормайди. Ким билсин. Балки биз ҳам ўша йўқотилган авлоднинг бир томчи кечинмаларини бошдан ўткизаётгадирмиз. Аслида нималар деяпман биз улардек жангда қон тўкмадик, окопларда беркинмадик ҳатто ўқ овозини ҳам эшитмадик. Аммо кўпганларимиздан, ўқиётганларимиздан ҳам даҳшатган тушяпммз ку. Қизиқ ҳолат ғалати ҳиссёт.. П. С. давоми бор.. 👉@kitoblog👈