Содержимое
💻Google, Facebook каби компанияларнинг даромадининг асосий қисми(80-90%) рекламалардан тушиши маълум. Бугун бир жойда ўқиб қолдим, бу компаниялар энг қизиғи "текин ишчи кучи" бизнес-моделидан фойдаланади, дейиш мумкин экан. 👨💻Унга кўра бу компаниялар қандай фойда олиши жуда оддий: текин ишчи кучи (фойдаланувчилар) маҳсулот (маълумотлар, контент) ишлаб чиқаради. Компания(платформа) эгалари эса бу маълумотларни олиб реклама берувчи ва бошқа талабгорларга сотади. Кўплаб компаниялар учун истеъмолчилар талаби, трендини билиш муҳим аҳамиятга эга Шу талабларга қараб улар ўз маҳсулоти(ҳизматини) бозорга тақдим қилишади. ❓Аслида бу ижтимоий тармоқлардаги ўзаро алоқаларимизни, фаолиятимизни текин меҳнат деб баҳолаш мумкинми ёки йўқ, бу сўроқ остида. Ҳарқалай бизга куни бўйи онлайн бўлиш, миллионлаб расмлар жойлаш, постлар ёзишни ҳеч ким мажбурламайди. Бу ўзимизнинг инициативамиз. Аммо бу гигант технологик компаниялар шу текин меҳнатимиздан яхшигина фойда кўришади. Маълумотларни таҳлил қилиб, саралаб улар турли ҳудудлардаги истеъмолчилар ҳақида жуда қимматли маълумотларга эга бўлади. Бундай маълумотлар эса бугунги кунда номоддий маҳсулотлар фаолияти билан шуғулланувчилар учун айни муддао. 👉@kitoblog👈