TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1499

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,640Количество просмотров
Опубликован16 апр.16.04.2022, 10:34
Содержимое поста

Содержимое

Фактфулнес'ни ўқияпману Ханс Рослингни жуда бир оптимист одам эканини тушуняпман. Китобдаги маълумотларга кўра дунёда камбағаллик қисқармоқда, аёлларнинг мактабга қатнаш кўрсаткичи сўнгги йилларда анча ошган ва электр токи борган ҳудудлар ҳам кенгайган. Рослинг фикрича биз ҳозир ўйлаганимиздан, тасаввур қилганимиздан анча яхшироқ дунёда яшар эканмиз(қизиқ, буни ўзимиз унчалик ҳам сезавермаймиз). Аслида бундай олиб қараганда бунга тескари фикрлар ҳам талайгина. Дунёда жиноятлар сони кўпайиб бормоқда, ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлар ошган ва ҳк. Қай бир мезон тошни кўпроқ босиши назаримда номаълум. Бу одамнинг қайси фактларга эътборлигига боғлиқ. Аслида одам табиатан негативларга ўч бўлади. Бахтсиз воқеалар ҳақидаги янгиликлар, хабарлар тез эътиборни тортади. Ёмон кўрсаткичлар доим кўпроқдек туюлади. Лекин онгсиз равишда одам ўзи ҳақида ва қисман дунё ҳақида ҳам кўпроқ ижобий тасаввурга эга бўлади. Одатий башоратлардаги ўзи ҳақидаги ижобий фикрлар ростдек кўринади. Буынарса поллианизм деб аталар экан. Кўпчиликка таниш "Полианна" асаридан олгинган. Унда ҳам бош қаҳрамон ҳар бир ёмон ҳолатдан яхшилик излайверади ку. Ҳаётда қай бири афзалроқ? Бундай олиб қараганда ижобий фикрлар одамга аффирмациядек таъсир қилиши мумкин. Аммо, ёмон ҳолатлар ҳақида билиш ҳам турли вазиятларга тайёр туришга олиб келади. Умуман олганда одам ҳаёт фақат яхши ва ёмон, оқ ва қорадан иборат эмаслиги бунда ўрта тушунчалар борлигини ҳам унутмаслиги керак. Бу ҳақида Рослинг ҳам китобда айтиб кетган. 👉@kitoblog👈