Содержимое
Блогер-ёзувчилар Россияда Алексей Поляринов деган ёзувчи, таржимон бор. "Риф" асари, америка романлари таржимаси билан машҳур. Ҳозир унинг "Ночная смена" эсселарини ўқиётгандим. Яна билсам у аслида китоб блогер сифатида ҳам ўз вақтида танилган экан. Блогда шунчаки эрмакка инглизча ҳазил романни таржима қилиб кейин роман китоб ҳолида босилиб чиқиб, катта олқишларга сабабчи бўлган. Ҳозир уни кўплар ёзувчи, таржимон сифатида билади. Қатор адабий мукофотлар ҳам олган экан. Марк Менсонни ҳам кўпчилик билади. "Ҳаммаси расво"лиги ҳақида бир неча бестселлер китоблар ёзган бу одам ҳам асли блогер. Айнан блог орқасидан у кейинчалик турли тавсияларини йиғиб психологик китоб ёзган. Бугун унинг блоги ҳам китоблари ҳам ўқувчилар орасида машҳур. Яъни бу ерда бир умумийлик бор бу одамлар шунчаки дастлаб бир қизиққан соҳасида блог юритиб кейинчалик шу соҳанинг моҳир вакилига айлана олган. Назаримда келажакда одамлар касбларни шундай танласа керак. Бугун дейлик тиктокер, инстаблогерлар ҳам актер, бошловчи сифатида фаолият юритишга ўтаётгани сир эмас. Ўйлаб қарасам букблогерларда ҳам шундай тенденция бор экан. @bookerberg, @mahinsworld@salimov_blogi ҳам турли китобларни таржима қилишди ва яна қилишаётган бўлса сир эмас. Илҳом ва Назарбек адашмасам асар ёзишга ҳам қизиқишади аммо ҳали тулиқ уриниб кўришмаган. Илгари китобларга фалсафий тақризлари билан танилган Р. Қудратов ҳам "Омма психологияси" асарини таржима қилиб, ҳозирда буткул таржима, таҳрир соҳасига ўтиб кетган. Ижтимоий тармоқларда эса йуқ. Ким билсин балки биз букблогер сифатида танийдиган одамлар келажакда машҳур таржимон, ёзувчи сифатида танилиб кетар. Ўзимга ҳам таржима қилиш буйича таклифлар бўлган аммо менда таржимага эринчқолик бор, бир хил нарса устида ишлашга қунт қилолмайман. Ўйлайманки бошқа китоб блогерларга ҳам бу таклиф блоглар орқасидан бўлиб турса керак. Чунки улар тақризлари, фикрлари орқали китобларни, адабиётни яхши тушунадиган одам таассуротини беради-да(ўзи шундай бўлса ҳам керак). Мана блог юритишнинг фойдали, ижобий жиҳатлари. Бошқаларга китоб блогларни юритишга яна бир мотивация🙂. Мутолаадан ва бу ҳақида ёзишдан чарчаманг. 👉@kitoblog👈