Содержимое
Қодирийнинг "Меҳробдан чаён", "Ўткан кунлар" романлари яна қайта нашр қилинаётган экан. Яқинда "Меҳробдан чаён" нинг аудиокитобини тугатгандим. Илгари қайсидир парчаларни ўқигандим у, ҳеч тўлиқ асарни ўқимаган эканман. Энди ўқиб чиқдим. Бу асарни айтганда кўпчиликнинг кўз ўнгига Анвар ва Раънонинг мухаббати кўз олдига келса керак. Ҳудди Отабек ва Кумушга ўхшаб. Лекин асар бошидаёқ бу "Худоёрхон ва муншийлари ҳақидаги роман" экани айтилади. Ростдан шундай аслида. Китобда хонлик даври, хон саройидаги вазиятлар, канизаклар аҳволи, давр одамлари, имомлар ҳарактери, манфаатлари яхши очиб берилга. Севги мавзуси бунда оҳирги ўринларда турса керак. Лекин мени асардаги бошқа жиҳат ўзига тортди. Қуйида асарга спойлерлар бўлади(ўзи кўплар ўқиган бўлса янглик ҳам эмасдир). Бу Раънонинг журъати. Яъни уни хонга узатишлари маълум бўлгач Анвар алами келсада тақдирга тан беради, аммо Раъно бунга кўнмайди. Ўзи ташаббус кўрсатиб қочиш режасини тузади. Анварни бироз довдиратиб ҳам қўяди. Бу ҳам аёлларнинг ўзига ҳос бир исёни бўлса керакда. Лекин шу асарда ишқилиб бари бахтли якун топишини истадим негадир. Асар оҳиригача бундай бўлмаслиги эҳтимоли ошиб борардию, аммо якун қисман кутганимдай бўлди. Романнинг бадиий қиймати бўйича эса бир нима дейишим қийин. Сюжет, воқеалар ривожланиши китобхонни ўзида ушлаб тура олади. Ўқиш тавсия қилинадиган асар. П. С. Ҳа муаллифнинг айтишича бу бўлган воқеадан олинган экан. Хон саройида ростан шундай мирзо ишлаган экан. Аммо унинг умрининг оҳири борасида турли таҳминлар бўлиб аниқ хулоса йўқ экан. 👉@kitoblog👈