TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #368

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,240Количество просмотров
Опубликован12 июл.12.07.2020, 21:16
Содержимое поста

Содержимое

🕰1 дақиқада нечта сўз ўқийсиз? #тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш самарасини билиш учун дастлаб 1 дақиқада нечта сўз ўқишингизни билиб олишингиз керак. Буни қуйидагича аниқлаш мумкин. 1. Ўзингизга қулай тилдаги ўртача қийинликдаги китобдан ҳеч бўлмаганда ўн саҳифадан иборат бўлимни танланг. Ёки кичикроқ бирон қўлланма китоб олинг. 2. Танланган китобнинг мумкин бўлган максимал қисмини 3 дақиқада ўқинг. Вақтни белгилаш учун соат ё секундомердан фойдаланинг. 3. 3 дақиқадан сўнг, тугатган жойингизни қалам билан белгиланг, сўнгра китобни ёпинг. 4. Ўқиганларингиз ёдда қолганини текшириш учун алоҳида варақ тайёрланг, 1 дан 10 гача рақамларни қўйинг, матнга қарамасдан, эслаб қолган ва аҳамиятли деб ҳисоблаган матннинг 10 та жиҳатларни ёзиб қўйинг. Бунга ҳам 3 дақиқа вақт сарфлашингиз мумкин. ♻️1 дақиқада ўқиш мумкин бўлган сўзлар сони эса қуйидагича ҳисобланади: Биринчидан, китобнинг ҳар бир қаторидаги сўзларнинг ўртача сонини ҳисобланг. Бунинг учун ҳар қандай учта тўлиқ қатордаги сўзларни санаб, ҳосил бўлган миқдорни 3 га бўлиш керак. Масалан, агар учта тўлиқ қаторда 24 сўз бўлса, ўртача ҳар бир қаторда 8 та сўз бўлади. Иккинчидан, ажратилган вақт ичидаги ўқилган қаторлар сонини ҳисобланг. Aлбатта тўлиқ бўлмаган баъзи қаторларни учратасиз. Бундай ҳолда, 2 тўлиқ бўлмаган қаторни(одатда 3-4 сўздан иборат) битта деб ҳисобланг. Aгар битта қаторда битта ёки иккита сўз кам бўлса, уни тўлиқ қатор сифатида кўраверинг. Сўнгра бир қатордаги сўзлар сонини, қаторлар сонига кўпайтириб 3 га(ўқиган дақиқангиз бу) бўлинг. Чиққан сон сиз 1 дақиқада ўқишингиз мумкин бўлган сўзлар сони ҳисобланади. ❗️Мисол, сизда бир қатордаги сўзлар сони 6 та чиқди, матндаги қаторлар сони эса 128 та. 6⃣✖️1⃣2⃣8⃣=7⃣6⃣8⃣ 7⃣6⃣8⃣➗3⃣=2⃣5⃣6⃣ Демак, сиз 1 дақиқада ўртача 256 та сўз ўқийсиз. ⤵️Шу тарзда натижани ҳисоблаб, ўз тезлигингизга мос вариантни танланг, бугун кечга бу тезлик ўртача меъёрга мосми, қай даражада жавобларни чиқараман. Шунингдек, ўқиганларингиз ёдда қолгани сифатини текшириш йўлини ҳам ёзаман. 👉@kitoblog👈