Содержимое
Баҳслар.. Бугун айниқса ижтимоий тармоқларда турли баҳс муноазара жуда кўп. Бу баҳслар конструктив, аниқ бир мақсад, ечимга йўналган бўлса яхши. Аммо, баъзан шунчаки ўз фикрини ўтказишга беҳуда уринишлардан, полемикадан иборат бўлиб қолади. Бу айниқса ёшларга ҳос.. Бу ҳақида Платон "Давлат" асарида шундай дейди: Кишиларга ёшликдан баҳс-мунозара таъмини ҳис қилишига йўл қўймаслик лозим. Бундай баҳсларнинг таъмини билиб олган ўсмирлар, буни суистеъмол қиладилар. Энди улар вақтичоғлик учун баҳсга киришади. Зиддиятларга ошуфта бўлиб, уларни рад этувчиларга қарши чиқишга уринаверади. Улар ўз далиллари билан, ҳудди кучукчадек йўлидан чиққан барчани йўқ қилиб ташлашмоқчи бўлади Сўнгра, ўзлари кўпчиликни рад этиб ва бошқалар томонидан рад этилгач, илгариги барча фикрларини буткул инкор қилишни бошлайди. Бу эса ҳам бошқалар, ҳам ўзлари наздида бутун фалсафини обрўсизлантиради. 👉@kitoblog👈