TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #379

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,380Количество просмотров
Опубликован16 июл.16.07.2020, 14:43
Содержимое поста

Содержимое

Ҳаёт мазмунини излаш одамлар учун қондирилмаган маънавий, руҳий эҳтиёжлардан келиб чиқаверади. Инсон ўзи учун бу мазмунни топгач, хотиржам яшайверади. Кўпинча бу янги марраларга интилишга сабаб бўлади. Аммо бугунги кунда яшашдан мазмунни топа олмаслик яъни экзистенциал кризисга берилиш ҳам тобора авж олмоқда. Освальд Шпенглер "Европанинг сўниши" китобида, интеллектуал лар якунда фан ва техникадан шунчалик зерикади-ки, фақат яшашдан мазмун излаш билан боғлиқ бўлиб қолади.АҚШ да йилига ярим миллионга яқин ўсмирлар ўз жонига қасд қилишга уриниб кураркан. Дунё бўйлаб ҳам асли бу кўрсаткич ошган, кишиларда ўлим ва ҳаёт ҳақида аниқ бир тушунча бўлмагач улар ҳаётдан қутилиш учун, ўлимни синаб кўрмоқчи бўлади. Гарчи техникалар ривожланаётган, ҳаёт мураккаблашиб янги машғулотлар вужудга келаётган бу даврда ҳаётдан маъно тополмаслик ошиб бораётгани ҳайрон қолдиради. Фрейд одамда ўлим инстинкти борлигини айтади. Бу инстинкт танани буткул тўхтатиб, шу орқали буткул мувозанатга эришишга ҳаракат қилади, деб тушунтиради. Шу орқали тана буткул ҳаловатга келади. Бу инстинкт, севги инстинкти ёкт Эрос билан доимий зиддиятда бўлади.Севги инстинкти одамнинг ўзоқроқ яшаб, ўзидан насл қолдириш ва ҳаёт билан гармонияга эриштиришга уриниб келади.. 👉@kitoblog👈