Содержимое
💬Гарчи биз янги Эбола ёки номаълум гриппнинг тўлқини дунёга тарқалиб, миллионлаб одамларнинг ўлимига олиб келишига амин бўлмасак ҳам, биз буни кутилмаган табиий офат деб ҳисобламаймиз. Биз буни кимнингдир кечириб бўлмас хатоси деймиз ва айбдорларни жазолашни талаб қиламиз. 2014 йил ёзининг охирида, бир неча даҳшатли ҳафта давомида Эбола глобал соғлиқни сақлаш тизимларидан устун келаётгандай туюлди, шошилинч текширув комиссиялари тузилди. 2014 йил 18 октябрда эълон қилинган дастлабки ҳисобот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ушбу касалликка қарши ўз вақтида муносабат билдирмаганлиги учун танқид қилди. ЖССТнинг Aфрика бўлимидаги эпидемиология хизмати коррупция ва касбий маҳорат йўқлигида айбланди. Сўнгра бутун халқаро ҳамжамият етарли даражада тезкор чораларни кўрмаганлиги учун танқид қилинди. Бундай танқид шуни билдирадики, инсоният юқумли касалликларнинг олдини олиш учун етарли билим ва воситаларга эга ва агар улар тарқалиб кетса, бу Худонинг қаҳридан эмас, балки одамларнинг салоҳиятсизлигидан келиб чиқади. 📚Homo Deus. Келажакнинг қисқача тарихи — Ювал Нуҳ Харари, 2014 👉@kitoblog👈