TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #395

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,180Количество просмотров
Опубликован21 июл.21.07.2020, 07:32
Содержимое поста

Содержимое

Бизда китобхонлар орасида Ремарк анчайин кўпчиликка ёқадиган ёзувчи. Аслида, унинг мухлислари асли нафақат бизда, жаҳонда ҳам кўп. Бундан 5-6 йиллар олдин Ремарк менинг ҳам севимли ёзувчиларимдан эди. "Қарзга берилган ҳаёт", "Қора обелиск", "Ғалаба аркаси" каби бир неча асарлари яхши таасурот қолдирган. Аммо, бугун уни ўртамиёна ёзувчилардан деб ҳисоблайман. У инсонлар ҳиссиёти, муносабатларини яхши ёритиб берувчи муаллиф. Ва бу ҳиссиёт айнан ўзига одамларни жалб этса не ажаб. Аммо, бу ички кечинмалар Достоевский ёки Толстой даражасида чуқур эмас албатта. Балки шунинг учун Ремарк асарларига тушуниш, таъсирланиш осондир. Кеча "Книж Чел" лойиҳасининг ёзувчи ва адабиётшунос А. Генис билан интервьюсини кўрдим. У ҳам Ремарк каби ёзувчиларни ўқувчи нега яхши кўришига тўҳталди: "Ремарк асарлари қаҳрамонларида ўзига ҳос руҳ, характер бор. Гарчи улар урушда, қийин аҳволда бўлсада улардаги куч-ирода сизни ҳудди асар қаҳрамонлари билан бирга бўлишга ундайди. Уларнинг ҳамжиҳатлигидан, ўзига ҳос инсониятга ишонч пайдо бўладт. Шу оптимизм одамларни бундай асарларга қизиқтиради." Қуйида интервью линки: http://youtu.be/lBrf91yyAOI ➖Ёзувчилар, рус адабиёти, жаҳондаги адабий трендлар, постмодернизм ва замонавий романлар борасида қимматли фикрлар бор. Кўринг ачинмайсиз. 👉@kitoblog👈