Содержимое
📚Пауло Коэльо - «Алиф»(превью) Пауло Коэльонинг «Алиф» асарини ўқишни бошладим. Дастлаки бир неча бобини ўқиб баъзи фикрларни билдиргим келди. Бу асар ҳаммага “Алкимёгар” асари билан таниш П.Коэльонинг автобиографик асари. 2011 йилда ёзилган экан. Ўша пайт ёзувчи муайян бир ёшга етган , оиласи, мухлислари ва етарлича обрўси бор. Аммо шунда ҳам руҳи таскин топмаган. Ички зиддиятларга жавоб топиш, руҳий ҳаловатга эришиш мақсадида саёҳатга отланади.. Бунда унга ғойибона устози Ж. ёрдамлашади. *** ✏️Бир одам чуқурга тушиб кетади. Чиқа олмай ёрдам сўрай бошлайди. Ўтиб кетаётган руҳоний уни дуо қилиб яна йўлида давом этади. Бироз ўтиб бир доктор чуқур ёнидан ўтади. Одам ундан ёрдам сўрайди, шифокор унинг жароҳатларига дори ёзиб беради ва дорихонадан олишни айтиб, ўзи кетади. Ниҳоят бир нотаниш одам кўринади. Асир ундан ҳам ёрдам сўрайди ва нотаниш одам уни ёнига чуқурга тушиб олади. Шунда асир: “Нима қилиб қўйдинг, энди иккимиз ҳам чиқа олмаймиз-ку” дейди. Нотаниш эса: “Мен шу атрофда яшайман чуқурдан қандай чиқишни биламан” дебди. Коэльо ҳам унга ҳаётда шундай нотаниш кераклигини айтади. Ундаги саволларга, руҳий интилишларига жавоб бера оладиган одам..Негадир шу ўринда Шамс Табризий ва Румий эсимга келади. Уларнинг учрашуви ҳам ўз ҳаётларида катта ўзгариш ясаган. Тасаввуф тарихига ўзгачалик баҳш этган. Қизиқ улардан қай бири чуқурда эди-ю, қай бири ёрдамга келган.. Нима деб ўйлайсиз? Ёки умри оҳирида дарбадарликда вафот этган Толстой.. У ҳам ўз қалбига шундай таскин берадиган ҳамроҳни,ҳаловатни топа олмай ўлиб кеттимикан? 👉@kitoblog👈