TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #406

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,020Количество просмотров
Опубликован24 июл.24.07.2020, 18:26
Содержимое поста

Содержимое

📚Сенека—Мактублар Рим файласуф-арбоби, император Нероннинг тарбиячиси Сенеканинг турли аҳлоқ ва тарбия масалаларидаги Мактублар асари бор. Шу мактубларнинг Карим Баҳриев таржимасидаги вариантларини ўқиб қолдим. Фойдали ва ҳалиям актуал қисмларини каналда улашишга қарор қилдим. Ўқиб кўринг: ✅2-мактубдан: “Аммо бошқа нарсага ҳам диққат қил: турли-туман ёзувчиларни ва ҳар хил китобларни ўқийвериш ҳам саёқликка, кўчманчиликка ўхшамайдими? Агар қалбимда бирор-бир нарса ўрнашиб қолсин десанг, буюк аҳли донишларнинг униси ёки буниси билан узоқ вақт мулоқотда бўлиш, уларнинг қувваи ҳофизаси билан қалбни суғориш лозим бўлади. Ҳамма жойда ҳозир инсон – аслида ҳеч бир жойда йўқ инсондир. Ҳаётини саёқликда ўтказган одамнинг мезбони кўп бўлади, аммо чинакам дўстлари бўлмайди. Буюк донишмандларнинг ҳеч бири билан яқинлаша олмаган, ҳаммасини шошилиб, юзаки ўтказиб юборган кимса ҳам шундай бўлади” П. С: Бугун ҳам орамизда шундайлар кўп эмасми? Юзаки маълумотга эга бўлиб, ўзига бино қўювчилар ёки бирор бир адибнинг биттагина асарини ўқиб ўзини адибнинг ҳақиқий билимдони сифатида тутувчилар анчагина-ку. Ҳўш сиз қандай фикрдасиз, комментда ёзинг? 👉@kitoblog👈