TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
✨Эскапизм нима?✨ Эскапизм бу исталган ёқимсиз ҳолат ва муаммодан қочиш ва унинг ўрнини бошқа кўнгилҳушлик билан тўлдириш. Буни кўпинча реалликдан қочиш ҳам дейишади. Яъни одам реал ҳаётдан бироз узоқлашиш, ташвишларни унутиш учун ижтимоий тармоқларга, кинолар кўриш ё мутолаага қаттиқ берилиб кетади. Одатий ҳаётдан қочишнинг кўплаб усуллари мавжуд: санъат, китоблар, кино, дин, ўйинлар, алкоголизм ва ҳк. Фрейд, "бизга берилган ҳаёт жуда мураккаб ва азобли" дейди ва "ҳаётни енгиллаштирувчи воситаларсиз унга бардош беролмаймиз" деб айтган. Умуман барча одамларда маълум вақт муаммолардан қочиш зарурати бўлади. Сиз барча нарса ечимини тополмайсиз, баъзан уни унутиш энг яхши йўл. Сиз ҳам реалликдан тез тез қочиб турасизми? 👉@kitoblog👈