TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Ниҳоят Платон(Афлотун) нинг "Давлат" асарини тугатдим. Анча йирик трактат турли бошқарув шаклларидан тортиб, бу давлатда фуқаролар, аёллар ўрни ва ёшлар тарбияси қандай бўлишигача ёритиб берган. Шунингдек Платоннинг ғоялар ва соялар дунёси ҳақида ҳам билиш мумкин. Қуйида Платоннинг асардаги асосий ғоялари ҳақида, Фалсафа-Луғат китобидан бир мақолани тақдим қиламан. Кечроқ, ниҳоят Ғор ҳақида афсонага подкастни чиқаришим керак. Бу сиёсий-ижтимоий блокимдаги дастлабки асар эди. Кейинги китоб ва муаллиф ҳақида эса... кейинроқ батафсил ёзаман🙂 Линк:https://teletype.in/@kitoblog/Platon 👉@kitoblog👈