Содержимое
📚А. Кавалло ва Р.Панарезенинг "Не программуйте ребенка"(Болани дастурламанг) асари ота оналаринг ўз фарзандларига тарбия беришининг турли жиҳатларига баҳо беради.Турли гап сўзлар болага қанчалик таъсир қилишини кўрсатиб беради. Жуда фойдали китоб ✅Китобнинг асосий ғоялари: 🔹Болалар тақлиднинг табиий механизми орқали ўрганадилар; улар ҳар қандай маълумотни филтрламасдан ёки баҳоламасдан барча маълумотларни ўзлаштира верадилар. 🔹Яшаб қолиш инстинкти болани ота-онанинг меҳрини қозонишга мажбур қилади. 🔹Ота-оналар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан фарзандларини "дастурлаштирадилар"; "Дастурлаш" вербал(оғзаки) ва новербал усулда амалга оширилади. 🔹Ҳар куни такрорланадиган одатий иборалар, болани ўзи ва қобилиятлари ҳақида тасаввур пайдо бўлишга олиб келади, унинг феъл-атворини шакллантиради ва келажакка тайёрлайди. 🔹Ота-оналар ўзига паст баҳо бериши сабабли ҳам, болалардан ҳадеб яхши хулқ-атворга эга бўлишни талаб қилаверадилар. 🔹Болаларни бошқалар билан таққослаш, уни ўзига бўлган ишончни йўқотади ва бахтсиз қилади. 🔹Ота-онанинг ўзаро муносабати боланинг келажакдаги қарама-қарши жинс вакиллари билан муносабатларига таъсир қилади. 🔹Болалар билан муомала қилишда катталар онгсиз равишда ўз ота-оналарининг хатти-ҳаракатларидан нусха кўчиришади. 🔹Ўзингизнинг фикрларингиз, ҳис-туйғуларингиз ва истакларингиздан хабардор бўлиш фарзандингизнинг эҳтиёжларини тушунишнинг калитидир. 👉@kitoblog👈