TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #425

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,750Количество просмотров
Опубликован29 июл.29.07.2020, 06:52
Содержимое поста

Содержимое

​📜Сенека мактубларидан: Китоблар ҳам кўпликда бизни сочиб юборади. Шунинг учун, агар эгалигингдаги китобларнинг ҳаммасини ўқий олмасанг, ўқий оладиганингча китобга эга бўл — етади. «Аммо, — дейсан сен, — гоҳида у китобни ўқигим келади, гоҳида – бошқасини». Турли-туман таомларга қўл уриш – тўқчиликнинг белгиси, овқатларнинг турли-туманлиги ошқозонни тўйдирмайди, бузади. Шунинг учун ҳамиша тан олинган ёзувчиларни мутолаа қил, агар гоҳида бошқа нарсага чалғигинг келса, аввал ташлаб қўйган нарсангни ўқи. Ҳар куни қашшоқликка, ўлимга, бошқа бирор офатга қарши билим жамла ва, бошқа кўп нарсаларни кўздан кечириб, бугун сен ҳазм қила оладиган бирортасини танла. П.С: Кўпчиликка одат бўлган жиҳат асли шу, турли туман китобларни сотиб олиб аммо ўқимай ташлаб қўйиш. Агар китобни ўқимасак, қаторлаштириб жавонга териб қўйишдан нима наф? Бировларга мақтаниш учунми? Ўзим ҳам бир вақтда бир нечта китобларни ўқийман, аммо менда бари электрон, ёқмаганини бошидан ташлайман. Қолганини ўқиб тугатаман. Аммо, шунчаки китоб йиғиб "ҳали вақти келса ўқийман" деб юрувчиларни тушунмайман. Хўш, сиз ҳам китобларни шунчаки йиғасизми? Ёки кутубхонангиздаги китобларнинг барини тугатганмисиз? 👉@kitoblog👈