TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #427

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,530Количество просмотров
Опубликован30 июл.30.07.2020, 08:01
Содержимое поста

Содержимое

​Ҳар бир одамнинг ҳаёлида ўзи ҳам эслашни хоҳламайдиган жуда ғалати истаклари, аҳлоқий жиҳатдан ўта беъмани эҳтирослари бўлади. Ўзига ҳос ҳайвоний истаклар, яширин инстинктлар.Ичимиздаги иблислар. Баъзи баъзида нимадир воқеа, асаббузарлик сабаб ичимиздаги ўша ҳайвон уйғониб кетади ва ўз истакларини юзага чиқаришга интилади. Бунга эришади ҳам баъзан. Бунга Фрейд ва психологлар онгостидаги истаклар деб таъриф берса, Герман Гессе ҳам ичимиздадаги бўри дейди, инсон мавжудлини шу бўри ва одам курашидан иборат дейди. Психологлар асли бу истакларни буткул бостириш хатолигини, уларни турли меъёрдан оширмай юзага чиқариш, йўналтириш лозимлигини айтади. Масала бунда эмас. Хўш шу миядаги ножоиз истаклар, ҳаёллар учун одамдарни сурбетликда, аҳлоқсизликда айбласак бўладими? Уларнинг маълум маънода юзага чиқиши қанчалик хавфли? Одам асли биологик мавжудот бўлса, унда кўпроқ шу эҳтиёжлар ва истаклар устун бўлиши табиий жараёнми? Ўйга толдирадиган савол, фикрлар бўлса қолдиринг.. 👉@kitoblog👈