TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
📚Қуйидаги суратни кўриб ҳурсанд бўлдим. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бугунги кундаги энг машҳур интеллигентлардан ҳисобланувчи файласуф-тарихчи Ювал Нуҳ Ҳарарининг сўнгги "21 асрнинг 21 сабоғи" китобини мутолаа қилаётган экан. Бу китобни блогер З. Солижоновга ҳам тавсия қилибди. Бу каби китоблар, муаллифлар бугун ўқилиши керак. Айниқса замонавий ҳаёт тенденцияларидан доимо хабардор бўлиб туриш учун ҳам. Мен каналда шу китобнинг "Дин" бўлимидан асосий жойларини таржима қилгандим. Шунингдек, бугунги технологиялар, одамларданда устунроқлиги ҳақида бу ерда. Мақолаларни ўқиб кўринг, китобнинг электрон вариантини ҳам ташлаб қўяман. 👉@kitoblog👈