Содержимое
📚Марк Менсон "Бефарқликнинг нозик санъати" Бу китобида муаллиф одамларнинг атрофдаги кўплаб майда, арзимас воқеаларга бефарқ қараш ва уларга қўпол айтганда тупуришни тавсия қилади. Aммо, бу бефарқлик ҳам вазиятдан қочиш ё уни кўрмаганликка олиш эмас, аксинча вазиятга бошқача кўз билан қарашдир. Турли кундалик муаммоларга бефарқ қараш, уларни инкор этишни эмас, уларга бошқа бурчакдан янада теранроқ қарашни билдиради. Aслида ҳаётда муаммоларнинг бўлиши ёмон эмас ва бу одатий ҳол. Чунки бу муаммоларни биз ўзимиз яратамиз. Бир муаммони ҳал этиш, баъзан бошқасини яратишга сабаб бўлади. Масалан, кимгадир оиласи билан кўп вақт сарфлай олмаётгани бир муаммо. Буни ҳал этиш учун у дам олиш куни оилавий бирон жойга боришни режалаштиради. Aммо, энди янги муаммолар туғилади. Яхшироқ ресторан топиш, унга пул топиш ва вақт ажратиш каби. Шунчаки муаммоларни "ёқимли" қила олишимиз керак. Баъзи муаммолар билан шуғулланиш ўзимизга ёқиши керак. Ана шундагина муаммолар исканжасида туриб ҳам, ҳаётдан баҳра олишимиз мумкин. 👉@kitoblog👈