Содержимое
Ботга кўп келадиган саволларда асосан кимлигим, ишлаш-ўқиш соҳаларим ва бошқа шаҳсий саволар сўралади. Бугун битта психологик тест ечдим. Ўзиям жавоби 90% тўғри чиқди🙂 Шу тест жавобини қуйида бераман, шаҳсиятимни билиб олинглар😅: 🧩МЕЪМОР, ТAНҚИДЧИ, ТAҲЛИЛЧИ Ушбу тип — фалсафий ақлга эга бўлган эрудит. Жуда эҳтиёткор, қарорни ўтмишни келажак билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилиб ва унинг тўғрилигига ишончи комил бўлганда қабул қилади. У кучли ҳиссиётларни ёқтирмайди, илиқлик ва қулайликни қадрлайди. Улар ўз билимларига кучли ишонишади. Ўйчанлик уларга интуиция берадиган барча нарсани ўрганишга ундайди. Объективликка интилиши уларнинг барча маълумотларини батафсил таҳлил қилишини талаб қилади. Улар кўпинча тинимсиз равишда ошиб бораётган маълумотларни биттага жамлашга уринади. Бироқ, янги хабарлар ва далилларнинг доимий равишда пайдо бўлиши бунга йўл қўймайди. Натижада, уларнинг ғоялари ва режалари қанчалик пухта ишланган бўлмасин, сўнгги дақиқада уларга янгилик киритилиши мумкин. ⚜Мана бу ўша психотестга линк: https://makepedia.uz/bu-qiziq/psixologik-testlar-xarakterni-aniqlash-uchun/ ✳️Кирсанглар, 20 та савол. Танлайсизлар ва жавоб чиқади. Сизлар тестни ечиб қанчалар руҳиятингизни тўғри топганидан ҳурсанд бўлиб туринглар, мен кейин нега бундай тестлар доим "тўғри" чиқишини тушунтириб бераман.. 🔜 👉@kitoblog👈