TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #463

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,330Количество просмотров
Опубликован6 авг.06.08.2020, 14:56
Содержимое поста

Содержимое

Юқоридаги мем албатта ҳазил бўлсада, бир ҳақиқатни тушунишимиз керак. Китоб ўқиш ростдан ҳам кишини ақлли, ўқимишли, билимли ёки фаросатли эканини билдирмайди. Ўқиш бор, уқиш бор. Аҳир орамизда 30-40 та китоб ўқиб, бошқаларни бармоқ учида кўрсатадиганлар камми? Илгарилари, 40-50 йил оллин ҳам ҳатто билим олиш, ўрганишнинг асосий манбаи китоб эди. Китоб ўқиган киши, билимли саналарди. Лекин бугун интернет, телефон ва гаджетлар ёрдамида ҳам кўплаб билимларга эга бўлиш, маълумотлар олиш мумкин. Шундай экан, одам кўп китоб ўқийдими, интернетда ўтирадими муҳими ақли, фаросати бўлсин. 👉@kitoblog👈