Содержимое
Оммадан ажралиб туришга уриниш, оломондек фикрлашдан қочиш бу яхши, аммо буни меъёрда амалга ошириш лозим. Улардан фикрлашда устун бўлсак, буни шундай намойиш қилиш керак-ки, токи оломон ҳам фикрлашимиздан ҳайратда қолсин. Бу ҳақида минглаб йиллар олдин ҳам шу гаплар ёзилган.. 🔹Сенека "Мактублар" дан:🔹 Ахир ўзимизни камтарона тутишимизга қарамасдан, файласуф, сўфий номининг ўзиёқ бу гумроҳ оломонда етарлича нафрат уйғотаётган бир пайтда, биз ўзимизни одамларнинг урф-одатларига зид тутсак, оқибати нима бўлади? Майли қалбимизда биз ўзгача бўлайлик – ташқи томондан биз одамлардан ажралиб турмаслигимиз керак. Оломондан яхшироқ яшаш учун балким ҳамма нарсани қилармиз, аммо буни оломонга ўчма-ўч қилмаслигимиз керак, акс ҳолда биз ўзимиз комил қилмоқчи бўлганларни қўрқитиб қўямиз ва ўзимиздан йироқлаштирамиз. Бизга монанд бўлишга тўғри келишидан қўрқишлари оқибатида улар ҳеч нарсада бизга ўхшашни истамай қоладилар – биз фақат шунга эришамиз. 👉@kitoblog👈