Содержимое
#тезкор_ўқиш_техникаси Ўқиш пайтида одамларнинг 80% сўзларни ичида ё сиртида такрорлайди. Баъзан юмшоқ артикулацияни ўқувчининг лабларининг енгил ҳаракати билан кўриш мумкин, лекин кўпинча лаб қимирламай ҳам аммо томоқ мушаклари ҳаракатда бўлиши мумкин. Юлия Орлованинг фикрига кўра, бу мутолаани ўта секинлаштирадиган ёмон одат. Бирон нарса ҳақида ўқиётганда сиз дастлаб харфлар, бўғинлар кейин сўзлар шаклига келтириб такрорлайсиз. Натижада, сиз матнни фақат уни такрорлагандан кейингина тушунишга ўрганиб қоласиз. Aммо тушуниш учун бўғиз мушакларидан фойдаланиш шарт эмас. Фотосуратга қараганда, у нимани тасвирлаётганини сиз ўзингизга айтмайсиз, тушунтирмайсиз. "Бу дарахт, бу тоғлар, бу ерда сувлар оқиб турибди" қабилида. Расмдаги маълумотлар дарҳол нутқ органларини четлаб ўтиб, мияга узатилади. Ўқиш пайтида ҳам худди шундай бўлиши лозим. Лаблар ҳаракатларини бостириш учун уларни бармоқ билан босиш, оғизда нимадирни қисиб ушлаб туриш мумкин. Ички талаффуз билан курашиш учун матнни ўқиш мобайнида бир вақтнинг ўзида ўттизга қадар сананг ёки бирор қўшиқни (ҳатто сўзларсиз) ҳиргоя қилинг. Шунда томоқ мушаклари иштироки чекланади ва мия тўғридан-тўғри маълумот олишни бошлайди. Бир ёки икки ҳафта давомида сиз матннинг мазмунини тушунмаслигингиз мумкин, лекин аста-секин ҳаммаси нормал ҳолатга қайтади. Ва тезда бу ёмон одатдан қутиласиз. 👉@kitoblog👈