Содержимое
Энди Билл Гейтс тарихига ўтамиз. Бу инсоннинг тарихи ҳам қизиқарлиликда «Битлз» тарихидан кам эмас. Ёрқин истеъдодли навқирон математик ўзи учун дастурлаш оламини очади. Гарвард университетида ўқишни тарк этади. Ўз дўстлари билан Microsoft номли компьютер фирмасини барпо этади. Ўзининг даҳолиги, дадиллиги ва нафсонияти кучлилиги туфайли фирмани гигантга — дастурий таъминот маҳсулоти ишлаб чиқарувчига айлантирди. Бу энг умумий тарздаги бир тарихдир. Энди эса чуқурроқ ковлаб кўрайлик-чи. Гейтснинг отаси — Сиэтл шаҳрилик бой адвокат, онаси — сармояси улкан банкирнинг қизи эди. Митти Билл ёшига нисбатан жуда билимдон бола эди, дарсларда зерикиб қоларди. Шунинг учун еттинчи синфда уни ота-онаси оддий мактабдан олиб, сиэтллик оқсуякларнинг болалари ўқийдиган хусусий ўқув муассасаси бўлган «Лейксайд»га жўнатишди. Бу ерда Гейтс иккинчи йил ўқий бошлаганида компьютер клуби очилди. 📚М. Гладуелл—Зукколар ва ландовурлар 👉@kitoblog👈