TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #500

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры2,060Количество просмотров
Опубликован13 авг.13.08.2020, 09:54
Содержимое поста

Содержимое

​Бугун Халқаро чапақайлар куни Ҳа чапақайларнинг ҳам ўз куни бор. Ўнгақайларга эса ҳар куни байрам.😅 Аслида бундай байрам бўлиши ғалати туюлсада, унинг амалий сабаби бор. Байрам орқали чапақайлар ишлаб чиқарувчиларга турли асбоб-ускуналар яратишда чапақайлар физиологиясини ҳам ҳисобга олишни эслатиб туришади. Турмушдаги кўплаб нарсалар ёзув анжомлари, қайчилар, ўроқ ва шу каби буюмлар ўнгақайларга мўлжалланган. Ва чапақайлар уларни ишлатишда қийналишади. Турли станколар, қурилмалар ҳам, транспорт воситалари, самолет бошқаруви ҳам кишиларнинг ўнг қўлли бўлишига мўлжалланган. Бу чапақайларнинг баъзи соҳаларда дискриминацияга учрашига сабаб бўлади. Шу сабаб улар орасида стресс ва шизофрения касаллиги кўпроқ ўчрайди. 1990 йилги тадқиқот чапақайлар кўпроқ автоҳалокатларга учрашини аниқлаган. Уларга бўлган эътибор 1980 йилда америкалик полициячи Франклин Уинборн сабабли ошган. У чапақай бўлгани учун пистолет қинини чап томонида олиб юрмоқчи эди, аммо низом бўйича қин ўнг томонда туриши керак деб белгиланган. Унинг ишдан ҳайдалиши эса оммавий ҳаракатларга сабаб бўлган. Чапақайлар клуби ва кейинроқ улар куни ҳам нишонлана борди. Шунга қарамай чапақайлар орасида қобилиятли кишилар кўп учраши маълум. Дунёда 15% га яқин одамлар чапақай. Кўплаб машҳурлар Льюис Кэрролл, Альберт Эйнштейн, Чарли Чаплин, Архимед, Михаил Ломоносов, Исаак Ньютон ва Чарльз Дарвинлар чапақай бўлган. Футбол, теннис, стол тенниси, қиличбозлик каби спорт турларида чапақай бўлиш катта имконият тақдим қилади. Бу соҳаларда чапақайлар катта муваффафиятларга эришган. Ҳуллас байрам муборак! ❓Хўш, каналда чапақайлар қанча экан? 👉@kitoblog👈