Содержимое
Amīcus Plato, sed magis amīca veritas Бу лотинча ибора "Платон дўстим лекин ҳақиқат ундан афзалроқ" дегани. Иборада баъзан Платон ўрнида Суқрот ҳам келади. Платон Суқротнинг шогирди бўлсада, ўз асарларида шундай таъкидлайди: Бу китобларни ўқир экансиз, Суқрот ёки бошқа номлар ҳақида эмас, ҳақиқат ҳақида ўйланг. У устозининг баъзи фикрларига қарши чиққан. Платоннинг шогирди ва дўсти эса Арасту. Ибора айни юқоридагидек вариантда бўлишида Арастунинг "Никомах этикаси" асари сабаб. Арасту ғоялар ҳақида гапираркан, мавжуд фикрларга қарши чиқиш унга осон эмаслиги, зеро бу фикрлар уни дўстлари томонидан айтилганини, таъкидлайди. Аммо шунга қарамай, ҳақиқат учун ўзимизга яқин одамларни ҳам инкор қилиб туриш лозим, дейди. Бу ерда у Платонни назарда тутган. Шунақа гаплар, кўпинча танишлар, яқин кишилар фикри хатолигини сезиб турсакда гапиролмаймиз. Истиҳола қиламиз. Аммо, ҳақиқат афзалроқ, турфа фикрлар бўлиши ёмон эмас. Ҳақиқат баҳсда туғилади. Ҳа, лекин бу ҳақиқатни шундай етказингки, суҳбатдошингиз чўчиб кетмасин, шунчаки ўйга толиб қолсин. 👉@kitoblog👈