TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #505

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,800Количество просмотров
Опубликован14 авг.14.08.2020, 02:00
Содержимое поста

Содержимое

​💬Муваффақият — тасодиф эмас. У вазиятлар ва имкониятларнинг олдиндан айтса бўладиган ва натижали жамланмасидан туғилади. Мазкур босқичда —Билл Жой, Билл Гейтс, малакали хоккей ўйинчилари, даҳолар, Жо Флом, Жанклоу оиласи, Боргенихтлар оилалари тарихини ўрганганимиздан сўнг мукаммал юристлар келиб чиқишини аниқлаш асло қийин эмас. Уларнинг барчаси демографик инқироз пайтида дунёга келган, уларнинг тасарруфида Нью-Йоркнинг энг яхши мактаблари ва меҳнат бозорининг максимал қулай имкониятлари бор эди. Уларнинг бари, албатта, яҳудийлар эди, шунинг учун, келиб чиқиши туфайли консерватив юридик фирмаларнинг эшиклари уларга ёпиқ эди. Уларнинг ота-оналари тикувчилик индустриясида мазмунли иш топдилар ва болаларига ҳуқуқдорлик ҳиссини сингдира олдилар. Болалар энг зўрига бўлмаса ҳам, яхши университетларга кира олдилар. Улар энг ақлли талабалар бўлиши шарт эмас, шунчаки ақлли эканликлари етарли эди. 👉@kitoblog👈