TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Бир йўловчи йўлда ўтирган файласуф Суқротдан сўрабди: - Шаҳаргача неча соат йўл бор? Суқрот жавоб берибди: - Боравер... Сайёҳ кета бошлабди ва йигирма қадамча юргач, Суқрот бақирибди: - Икки Соат! Йўловчининг жаҳли чиқибди: - Нега шуни дарҳол айта қолмадинг? - Ия сени қандай тезликда юришингни қаердан биламан. П. С. Шу хазилни ўқисам, "3 ойда IELTS дан 7 балл оберамиз", "2 ойда рус тилида гапиришни ўргатамиз" каби эълонлар эсга тушади.Aҳир ўқув марказлари ўқувчи қай тезликда ўзлаш- тиришини олдиндан қаердан билади?😅 👉@kitoblog👈