Содержимое
📝 Карл Поппернинг "Сохта пайғамбарлардан сақланинг!" шиори авторитетларга сиғинишга қарши қаратилгандир. ▪️Цивилизациянинг, тараққиётнинг тақдири авторитетларга сиғинишдек ёмон одатдан халос бўлишга боғлиқдир. Тоталитар тузумларнинг, шахсга сиғинишнинг пайдо бўлмаслиги учун кишилар мустақил, эркин фикрлашга, демократияни ҳаёт тарзига айлантириш учун ҳар куни ниманидир қилишга интилишлари зарур. Танқид, ўзини ўзи танқид демократияни ҳаёт тарзига айлантиришнинг энг таъсирчан усулларидан бири ҳисобланади. ▪️Танқид йўқ жойда амалдорларнинг ўз мавқеини суистеъмол қилиши, оддий кишиларнинг ҳуқуқларини топташи, уларни лақиллатиши одатий ҳодисага айланади, фақат танқид, ижтимоий назорат автократизм ва тоталитаризмнинг бош кўтаришига йўл қўймайди. (c) 👉@kitoblog👈