Содержимое
Aйтмоқчи бўлган жуда кўп фикрларим бор. Aммо барчаси шунчалик катта. Ичимдаги нарсаларни ифода этишга, сўзларни топа олмайман. Баъзан менга бутун дунё, бутун ҳаёт, дунёдаги ҳамма нарса мендан жой олгандек ва улар ўз овози бўлишимни талаб қилаётгандек бўлади. Мен ҳис қиляпман, оҳ, лекин.. қандай тушунтиришни билмайман ... Мен бу қанчалик катта эканлигини ҳис қиламан ва гапиришни бошлаганимда шунчаки ёш боланиг ғовур-ғувури чиқади, холос. Эҳҳ қанчалик қийин — ўзинг ҳис қилаётган нарсани оғзаки ёки ёзма тарзда, шундай сўзлар билан ифодалаб берсангда, ўқувчи ҳам айнан сен сен ҳис қилаётган нарсаларни ҳис қилса. Бу жуда катта қийинчилик. 📚Джек Лондон—"Мартин Иден" П. С: Сизда ҳам шундай ҳолатлар кўп бўладими? Нега одамлар ўз ҳаёлидаги фикрларни айтишга, тушунтиришга қийналади, бу одам тафаккури сўз бойлигидан ошиб кетгани учунми? Ёки одам ўзи тушунмаган нарсаларни ҳам биламан деб ўйлашиданмикин.. 👉@kitoblog👈