TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Kitobxon kundaligi
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT POST

Post #526

@kitoblog

Kitobxon kundaligi

Просмотры1,390Количество просмотров
Опубликован19 авг.19.08.2020, 05:00
Содержимое поста

Содержимое

Эрталаб ухлаб қолиб, ишга ёки ўқишга кеч қоласиз. Озгина гап эшитиб ҳам оласиз. "Ҳа майли, ўзи кеча кеч ухлагандимда чарчагандим, шунга шунча гапириш керакми" деб яна ишга тушиб кетасиз. Ўзингизни бундай оқлаш, айбларни ҳаспўшлаш сиздаги ҳимоя механизмларидан бири рационализациянинг шарофатидир. Психологияда рационализация бу одам маълум вазиятдаги ўз ҳулқи, қарорларини ўйлаб топилган, аммо асосланмаган сабаблар, мотивлар билан оқлаш, мантиқий изоҳлашдир. Эзопнинг "Тулки ва узум" ҳақидаги масали эсингиздадир. Узумни роса уриниб ололмаган тулки оҳири "Ээ ўзи узум жуда нордон бўлади" деб кетиб қолади. Эриша олмаган нарсанинг қадрини тушуришга уриниш бу рационализацияга классик мисол. Сиз ҳам дангасалигингизни депрессия билан, етарлича билимсизликни бошқалар сизни тушунмаслиги билан, ортиқча нафсни эҳтиёж, ички истаклар деб оқлаб турасиз тўғрими?😅 Аслида исталган нотўғри қарорингизни ҳам психика шундай оқлайверади. Шундай экан, ҳадеб иродасизлик, дангасаликни бошқа асоссиз омиллар билан рационаллаштираверманг.🙂 👉@kitoblog👈