TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
Буни сил касалига ўхшатса бўлади. Табиблар бу хасталикни бошланишида аниқлаш қийин-у, даволаш осон; бироқ авж олиб кетгач, аниқлаш осон-у, даволаш қийин дейишади. Давлат ишлари ҳам шу кабидир: можарони энди туғилаётганини сезиб олинса, бу фақат доно шоҳга насиб этади, уни тинчитиш осон; аммо ўтказиб юборилса, ҳеч қандай муоложа ҳам фойда бермайди. Римликлар балои можарони туғилаётгандаёқ сезиб олгач, бирон чора кўрсак уруш чиқади-ку, деб хавфсираб жим туравермасдан дарров чорасини кўрардилар. Чунки урушдан қутулиш мумкин эмаслигини, уни орқага суриш фақат душман учун фойда эканлигини тушунардилар ва дарров ҳаракатларини қилардилар. 📚Н. Макиавелли—Ҳукмдор 👉@kitoblog👈