Содержимое
Аслида биз кўпинча тушкун кайфиятни депрессия деб баҳолаймиз. Лекин бу шунчаки, стресс ҳолати бўлиши мумкин. Зерикиш, нимадир ёқмай қолиши, соғинч ҳолатини ҳам депрессия деб баҳолаш бу шунчаки ўз аҳамиятимизни оширишдир. Депрессия кенг тарқалаган касаллик бўлсада, у тизимли даволашга олиб келади. Кўп ҳолларда терапевт, психиатр кўмаги лозим бўлади. Ҳақиқий депрессияда интернетда, тармоқларда депрессияда эканлигингизни айтиш, нолиб йиғлаш ҳам кўнгилга сиғмайди. Бутун ҳаёт қоронғилашиб кетади. Хафталаб, ойлаб одам депрессияга тушиб қолиши мумкин. Ёшлар орасидаги ўз жонига қасд қилишнинг асосий сабаби ҳам депрессив кайфиятдир. Қисқаси шу, ростан депрессияда бўлсангиз даволанишга ҳаракат қилинг ёки вазиятга теранроқ қаранг балки шунчаки ҳаётдан бироз зериккандирсиз... 👉@kitoblog👈